Линклар

Россияда президент сайлови 2008 йил 2 мартда ўтказилади


Бу сана Россия парламентининг юқори палатаси бўлмиш Федерация кенгаши томонидан расман тасдиқланди. Кенгашнинг жонли тарзда трансляция қилинган йиғини иштирокчилари сайлов куни юзасидан якдиллик билан овоз берди.

АҚШ эса Россия раҳбариятининг ҳукуматга қарши намойишларга ёндашуви, хусусан, мухолифат раҳбарларидан бири Гарри Каспаров ва сафдошларини ҳибсга олгани хусусида ташвиш билдирди. Шунингдек, Европа Иттифоқи ҳам мухолифат етакчилари ҳибс этилаётганидан хавотирини изҳор этди.

Аксилҳукумат норозилик намойишида қатнашган вақтда ҳибсга олинган Гарри Каспаров беш кунлик қамоқ жазосига ҳукм этилган.
XS
SM
MD
LG