Линклар

Парвез Мушарраф олий бош қўмондонликдан воз кечади


Покистон адлия вазири Малик Муҳаммад Қаюм мамлакат ҳарбий ҳукмдори генерал Парвез Мушарраф 29 ноябрь армия бош қўмондони лавозимидан воз кечиб, фуқаровий президент сифатида янгидан қасамëдга келтирилишини билдирди.

1999 йилги давлат тўнтариши оқибатида ҳокимиятга келган П.Мушарраф ўтган ҳафтада мамлакат Олий суди томонидан 6 октябрь кунги президент сайлови ғолиби сифатида тан олингандан кейин унинг яна беш йил муддатга ҳокимиятга қолишига йўл очилди.

Покистон мухолифати етакчилари, собиқ бош вазирлар Беназир Бҳутто ва Навоз Шариф эса сиëсий иттифоқ тузишга тайëрлигини билдирмоқда.

Кўп йиллик муҳожиратдан сўнг якшанба куни ватанига қайтган Н.Шариф 8 январга белгиланган парламент сайловида иштирок этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG