Линклар

Жорж Буш Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан учрашди


Сешанба куни АҚШнинг Аннаполис шаҳарчасида бошланадиган Яқин Шарқ тинчлик анжумани арафасида бўлиб ўтган ушбу учрашувдан олдин эълон қилинган баёнотда Оқ уй раҳбари шахсан ўзининг Исроил-Фаластин можаросига барҳам бериш, хусусан, Исроил ëнида у билан тинчлик ва барқарорликда яшовчи демократик Фаластин давлати тузиш ғоясига содиқ қолаëтганини билдирди.

Якшанба куни Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Ливни ва Фаластиннинг собиқ бош вазири Аҳмад Қурей билан учрашган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс эса томонларни Аннаполис анжуманига тақдим этиладиган қўшма декларация матни юзасидан муросага келтиришга уринди.

Шунингдек, Исроилнинг эски ғаними ҳисобланган Сурия ҳам қирқдан ортиқ давлат расмийлари иштирок этадиган Аннаполис анжуманига ўз вакилини юборишга қарор қилди.

Анжуманга таклиф этилмаган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Аннаполисга ўз расмийсини жўнатишга қарор қилгани учун Саудия Арабистонига танбеҳ берди ва араб давлатларини сионист душман фитналаридан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG