Линклар

ЕХҲТ парламент ассамблеяси Россиядаги сайловда қатнашади


Россияда декабрь ойида ўтказиладиган парламент сайловини Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламент ассамблеяси аъзолари ҳам кузатади.

Ассамблея бош котиби Спенсер Оливер ташкилотнинг 30 аъзоси сайловни Россиянинг етти шаҳрида кузатишини маълум қилди.

ЕХҲТнинг сайлов масалалари билан шуғулланувчи идораси Россия ҳукумати сайловни кузатиш учун имконият яратмагани сабабли бу тадбирга ўз кузатувчиларини жўната олмаслигини билдирган эди. Россия президенти Владимир Путин эса бундай қарорга келинишига АҚШни айблаган.
XS
SM
MD
LG