Линклар

Путин Россиянинг хориж таъсирида “тўғриланиши”га йўл қўймайди


Россия президенти Владимир Путин чет давлатлар элчилари билан учрашувда Россиянинг тараққиёт йўли хориж таъсирида “тўғриланиши”га йўл қўймаслигини билдирди.

“Биз Россияни ички қалқинишлардан ҳимоялаш учун, мамлакатнинг эволюцион ривожланиш йўлидан дадил боришини таъминлаш учун бор имкониятни ишга солдик. Шуни яна бир бор таъкидламоқчиманки, бу жараён ташқаридан туриб тўғриланишига йўл қўймаймиз”, – деди Россия президенти.
XS
SM
MD
LG