Линклар

НАТО авиацияси 14 кишини ўлдирди


НАТО етакчилигидаги коалиция кучларига қарашли самолёт Афғонистоннинг Нуристон вилоятидаги йўл қурувчилар лагерини бомбардимон қилгани оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.

Нуристон вилояти ҳокими Тамимий Нуристонийнинг билдиришича, ҳудудда толиблар жангарилари борлиги ҳақида маълумот олингандан кейин ҳаво ҳужуми уюштирилган.

НАТО ўз авиацияси душанба куни мазкур минтақага ҳаводан зарба берганини тан олди, бироқ талафотлар ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG