Линклар

logo-print

Олмос Отамбоев ишдан бўшади


Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев бош вазир вазифасини вақтинча бажараётган Олмос Отамбоевни лавозимидан четлатди.

Қирғизистонда муддатидан олдин 16 декабрда ўтказиладиган парламент сайловида О.Отамбоевнинг Социал демократик партияси Қ.Бақиев етакчилигидаги “Оқ жўл” партиясининг асосий рақиби ҳисобланади. Бундан ташқари, О.Отамбоев президентни очиқдан-очиқ танқид қилиб келаётган эди.

Бироқ 28 ноябрь куни ҳукумат йиғилишида О.Отамбоев: “Мен ҳар доим, айниқса, оғир вазиятларда мени қўллаб-қувватлаган президент Қурманбек Солиевич Бақиевдан жуда миннатдорман”, – деди.

27 ноябрь куни бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Искандарбек Айдаралиев энди бош вазир вазифасини бажариб туради.
XS
SM
MD
LG