Линклар

logo-print

Борис Березовский миллионлаб долларни ўмаришда айбдор топилди


Россия суди айбловига кўра, ўтган асрнинг 90-йилларида “Аэрофлот” авиакомпаниясини назорат қилган даврда Б.Березовский ширкатга тегишли саккиз миллион доллардан ортиқ маблағни ўзлаштирган.

Бир неча йилдан бери Лондонда яшаётган Б.Березовский ўзига қўйилган айбловлар сиёсий асосга эга эканини айтиб, уни рад қилган.

Прокурорлар Б.Березовский тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилишини талаб қилмоқда. Б.Березовский иши юзасидан суд сиртдан ҳукм чиқариши кутилаётир.
XS
SM
MD
LG