Линклар

“Зарғалдоқ инқилоб”чилар парламентда кўпчиликни ташкил этди


Украина президенти Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко раҳбарлигидаги ғарбпараст партиялар коалиция тузиб, парламент кўпчилигини ташкил этди.

“Юлия Тимошенко блокидаги фракциялар ва “Бизнинг Украина” партияси парламентнинг олтинчи сессиясида демократик кучлар, деб аталган коалиция тузди”, – деди Украина парламенти раиси вазифасини бажараётган Роман Зварих.

Унинг билдиришича, икки партияга аъзо бўлган 227 депутат коалиция ҳақидаги шартномага имзо қўйган. Энди улар 450 ўринли Украина парламентида кўпчиликни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG