Линклар

logo-print

Путин сайловчиларни “Ягона Россия”га овоз беришга чақирди


Россия президенти Владимир Путин россияликларни якшанба куни ўтказиладиган парламент сайловида ўзи етакчилик қилаётган “Единая Россия” партияси номзодлари учун овоз беришга чақирди.

Телевидение орқали намойиш этилган мурожаатда В.Путин фуқароларни сайловда фаол қатнашишга даъват қилди.

“Давлат думасига бўладиган сайлов натижалари, шубҳасиз, Россиянинг янги президентини сайлашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозир мамлакат олий қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимиятни тўлиқ янгилаш босқичига кириб бормоқда. Бундай вазиятда танланган йўлдан оғишмай олдинга юришни таъминлаш биз учун ўта муҳимдир”, – деди Россия президенти.
XS
SM
MD
LG