Линклар

logo-print

Парвез Мушарраф қасамёдга келтирилди


Куни-кеча қуролли кучлар бош қўмондони лавозимидан истеъфога чиққан П.Мушарраф Исломободда фуқаровий президент сифатида қасамёд қилди. Шундан сўнг П.Мушарраф мамлакатда жорий этилган фавқулодда ҳолат 16 декабрь куни бекор қилинишини айтди. Парламент сайлови ҳам белгиланган муддатда ўтказилишини билдирган президент мухолифат раҳбарларининг мамлакатга қайтганини қутлади ва бу сиёсий ярашув учун жуда яхши имконият эканини маълум қилди.

Лаҳор шаҳрида эса Парвез Мушаррафга қарши намойиш ўтказган адвокатлар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди.

Хабарларга кўра, 200га яқин адвокат ва полиция ходимлари бир-бирига тош отган. Полиция бу йўл билан намойишни тарқата олмагандан кейин резина тўқмоқларни ишга солган.
XS
SM
MD
LG