Линклар

Ҳавьер Солана Эроннинг бош музокарачиси билан учрашди


Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Теҳронни уранни бойитиш ишларини тўхтатишга кўндириш мақсадида Лондонда Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Саид Жалилий билан учрашди.

Музокара бошланишидан олдин Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Милибэнд бу мулоқотда муваффақиятга эришилишидан умидвор эмаслигини билдирди.

Теҳроннинг ядровий дастури борасида ЕИ ва Эрон ўртасидаги сўзлашувлар 18 ойдан бери давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG