Линклар

Қозоғистонда нефть учун янги солиқ жорий этилади


Қозоғистон молия вазири ўринбосари Давлат Ергожин бюджет даромадини ошириш мақсадида 2009 йилдан нефть учун янги солиқ амалга киритилиши режалаштирилаётганини билдирди.

Унинг айтишича, янги солиқ қазиб олинган маҳсулотни бўлиб олиш асосида иш юритаётган ширкатларнинг нефть экспорти ҳажмига қараб эмас, балки ишлаб чиқариш ва дунё бозоридаги нарх асосида белгиланади.

Д.Ергожин хорижлик инвесторлар бу янгиликка салбий муносабат билдириши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.
XS
SM
MD
LG