Линклар

ЕХҲТ вакиллари Ўзбекистондаги сайловолди вазиятини ўрганмоқда


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо 56 давлат вазирларининг Испания пойтахти Мадриддаги икки кунлик йиғилиши ниҳоясига етади.

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари Кристиан Строгал “Озодлик”ка берган интервьюсида ташкилот Ўзбекистондаги сайлов жараёни ЕХҲТ қоидалари ва талабларга қай даражада мос эканини кўришдан манфаатдор эканини билдирди.

“Ҳозир вакилларимиз Ўзбекистонга бориб, вазиятни яқиндан ўрганмоқда. Улар келтирган маълумотларга қараб, биз сайлов масаласида қарор қабул қиламиз”, – деди Кристиан Строгал.
XS
SM
MD
LG