Линклар

Уго Чавес мутлақ ҳукмдор бўлиш илинжида


Венесуэла президенти Уго Чавес фуқароларни 2 декабрь куни ўтказиладиган референдумда конституцияга ўзгартиш киритилишини ёқлаб овоз беришга чақирди.

Агар бу тузатишлар қабул қилинса, Венесуэлада деярли барча салоҳият давлат раҳбари қўлига ўтади. Конституцияга киритилиши мўлжалланган тузатишлар орасида президент қайта сайланишини чекловчи банднинг бекор қилиниши, маҳаллий ҳокимларни фуқаролар сайлаши эмас, балки президент тайинлаши, Марказий банк фаолиятини назорат қилиш ҳукумат қўлига ўтиши, хусусий мулк мусодара қилинишига оид тузатишлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG