Линклар

Суннийлар парламент йиғинини тарк этди


Ироқдаги энг йирик сунний араб сиёсий блоки – Бирлик фронти аъзолари ўз раҳбари Аднан ал-Дулаймий уй қамоғида сақланаётганига норозилик тариқасида парламент йиғилишини тарк этди.

Бирлик фронти матбуот вакили Салим ал-Жубурий Аднан ал-Дулаймий уй қамоғидан бўшатилмагунча депутатлар мажлисга қайтмаслигини билдирди.

Куни-кеча ал-Дулаймийнинг автомобилидан бомба топилгандан сўнг Ироқ хавфсизлик кучлари унинг қўриқчиларидан бир нечтасини ҳибсга олган эди. Воқеадан кейин АҚШ расмийлари ал-Дулаймийдан хавфсизлик сабабларига кўра ўз уйида қолишни илтимос қилгани маълум қилинди.
XS
SM
MD
LG