Линклар

Қишлоққа уюштирилган ҳужум қонли бўлди


Бағдод шимолида жойлашган Диёла вилоятида шиалар яшайдиган Двела қишлоғига ҳужум уюштирилгани оқибатида камида 10 киши ўлди, бир нечаси яраланди.

Ироқ полицияси ҳужум учун “Ал-Қоида” жангарилари масъул эканини маълум қилмоқда.

Жума куни ҳукумат Ироқда содир этилган зўравонликлар оқибатида қурбон бўлганлар ҳақида маълумот эълон қилди. Ҳужжатда жорий йил ноябрида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони қарийб икки йил ичида энг кам бўлгани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG