Линклар

logo-print

Қудратли давлатлар Эронни кўндириш ҳаракатида


БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси - АҚШ, Буюк Британия, Россия, Франция, Хитой ҳамда Германия расмийлари Эронни уранни бойитиш дастурини тўхтатишга кўндириш учун Парижда учрашди.

Бундан олдин Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Лондонда Эроннинг ядровий дастур бўйича бош музокарачиси Саид Жалилий билан учрашиб, муросага эриша олмаган эди.

АҚШ, Буюк Британия ва Франция уранни бойитиш ишларини тўхтатишдан бош тортаётган Эронга қарши БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги резолюцияси қабул қилинишига эришишга уринмоқда. Бироқ Россия ва Хитой бунга қаршилик қилиб келяпти.
XS
SM
MD
LG