Линклар

Венесуэлада референдум ўтказилди


Умумхалқ референдуми конституцияга ўзгартишлар киритиш мақсадида ўтказилмоқда.

Конституцияга киритилиши мўлжалланган тузатишлар орасида президент икки муддатдан ортиқ сайланишини чекловчи банднинг бекор қилиниши, маҳаллий ҳокимларни фуқаролар сайлаши эмас, балки президент тайинлаши, Марказий банк фаолиятини назорат қилиш ҳукумат қўлига ўтиши, хусусий мулк мусодара қилинишига оид тузатишлар ҳам бор.

Венесуэла президенти Уго Чавеснинг мухолифлари уни ҳокимиятни ўз қўлида марказлаштиришга уринишда айбламоқда.

Уго Чавес агар расмий Вашингтон Венесуэладаги референдумга аралашгудек бўлса, АҚШни унга нефть етказиш тўхтатилажагидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG