Линклар

logo-print

Аднан ал-Дулаймий уй қамоғида қолмоқда


Ироқ суннийлари етакчиси Аднан ал-Дулаймий ўзининг учинчи кундирки, уй қамоғида қолаëтганини билдирди.

Ҳарбийлар Дулаймийнинг Бағдоддаги идораси яқинидан машинага ўрнатиладиган бомбалар топганидан бери суннийлар лидери уй қамоғида сақланмоқда ва унинг парламентга боришига ҳам изн берилмаяпти. Ироқ ҳарбийлари воқеа муносабати билан Дулаймийнинг ўндан ошиқ қўриқчиси ва ўғлини ҳибсга олган.

Ироқ суннийларининг парламентдаги асосий гуруҳи ҳисобланган Миллий бирлик фронти депутатлари Дулаймийнинг уй қамоғида сақланаëтганига норозилик тариқасида парламентнинг шанба кунги мажлисини тарк этганди.
XS
SM
MD
LG