Линклар

logo-print

Халқаро экспертлар можаролашаётган томонлар билан учрашди


Косовонинг келгуси мақоми борасида воситачилик қилаётган халқаро экспертлар гуруҳи Сербия расмийлари ва Косоводаги этник албанлар жамоаси вакиллари билан учрашди.

Бу Европа Иттифоқи, БМТ ва Россия расмийларидан иборат воситачи гуруҳнинг БМТга ўз ҳисоботини тақдим қилиш олдидан Белград ва Приштинага қилган сўнгги сафаридир. Улар ўз ҳисоботини 10 декабрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этиши лозим. Бу эса Косовонинг келгуси мақоми борасидаги музокараларга якун ясаладиган сўнгги муддатдир.

Бу борадаги музокаралар ҳали жиддий натижа бергани йўқ. Сербия Косовога мустақиллик мақоми берилишига ҳануз қарши. Бунинг ўрнига ваколатлари кенгайтирилган мухторият мақоми берилишини таклиф қилмоқда. Косово эса мустақилликни чекловчи ҳар қандай таклифни рад этаётир.
XS
SM
MD
LG