Линклар

Фуқаролар конституцияга ўзгартиш киритилишига қарши бўлди


Венесуэла фуқаролари амалдаги президент Уго Чавеснинг ваколатларини кенгайтириш тўғрисида мамлакат конституциясига ўзгартириш киритилишига рози бўлмади.

Бу масала қўйилган умумхалқ референдумида иштирок этганларнинг 51 фоизи бунга қарши бўлди, 49 фоизи ўзгартишларни қўллаб овоз берди.

Уго Чавес референдум натижаларини тан олди, аммо Венесуэлада “социализм қуриш учун курашни давом эттириши”ни билдирди.

“Мен ўз рақибларимни ғалаба билан табриклайман. Аммо биз узоқ муддатли курашга тайёрмиз. Қачондир айтган гапимни яна такрорлашим мумкин. Яъни биз мақсадимизга эриша олмадик, аммо бу ҳозирча”, - деди Уго Чавес.

Уго Чавеснинг президентлик ваколати 2013 йилда якунига етади.
XS
SM
MD
LG