Линклар

logo-print

Еврокомиcсия Россия Давлат думасига ўтказилган сайловни танқид қилди


Еврокомиссия ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро-Вальднер сайловолди кампанияси чоғида кишиларнинг сўз эркинлиги ва эркин йиғинлар ўтказиш ҳуқуқи бузилганини билдирди.

“Сайлов чоғидаги қонунбузарликлар ҳақида бизга маълум бўлди. Бу бўйича Россия ҳукуматининг тегишли идоралари текширув ўтказиши керак. Биз эса бу жараённи диққат билан кузатамиз. Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, биз сайлов деганда, фақатгина сайлов кунида овоз бериш жараёнини эмас, балки сайлов кампанияси теграсидаги катта бир тўлиқ жараённи назарда тутмоқдамиз”,- деди Еврокомиссиянинг бошқа бир расмийси.

Германия ва АҚШ ҳукуматлари ҳам Россияда ўтган сайловда қонунбузарликларга йўл қўйилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG