Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:09

ОАВ ва расмийлар тил бириктиряпти...ми?


Қозоғистонлик кузатувчилар мамлакатдаги мустақил ва мухолифатдаги оммавий ахборот воситалари расмийлар билан тил бириктираётганидан хавотир билдирмоқда.

“Журналистлар хавф остида” ташкилоти раҳбари Розлана Таукинанинг сўзларига кўра, ҳукмрон элита ичида ўзаро сиёсий келишмовчилик кучайгани оқибатида ахборот бозорини буткул назорат остига олиш жараёни ҳам тезлашган. Бунинг натижаси ўлароқ, сиёсий ва молиявий элита мамлакатдаги етакчи газета ва телерадиокомпанияларни сотиб олиш орқали ўз назоратига ола бошлаган.

“ОАВни қўлга киритаётган маҳаллий корчалон ва элита аъзоларининг бу каби эгоистик ҳаракатлари оқибатида жамоатчиликнинг ОАВга бўлган таъсири ва ишончи анча сустлашди. Аммо энг хавотирлиси, бунинг таъсирида аҳолига маълумот, айниқса, сиёсий ахборотлар етиб келишини тўсишга уринишлар бўлмоқда”,- деди Р.Таукина.

Мустақил журналист Ибраш Нусупбоев мустақил ва мухолифатдаги ОАВнинг фаолияти сустлашганида бошқа сабаблар борлигини айтади.

Унинг таъкидлашича, айни пайтда Қозоғистонда ҳукуматпараст ва мухолифатдаги ОАВ мавжуд. Агар ҳукуматпараст ОАВ расмийлар томонидан бошқарилса, мухолифатдаги ОАВ собиқ расмийлар қўлидадир.

“Собиқ расмийлар эса ё эгаллаб келган эски лавозимлари қайтиб берилиши, ёки корчалонларнинг бизнесидан бир бўлаги ўзига тегиши истагида. Шу боис, сўнгги пайтларда мухолифатдаги ОАВнинг фаолияти сустлашгани расмийларнинг қаттиқ босими туфайли эмас, балки икки тарафнинг ўзаро тил бириктиргани оқибатидадир”,- дейди журналист.
XS
SM
MD
LG