Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:13

Қозоғистон ўзбекистонликларни экстремистларга айлантиряптими?


Расмий Тошкент нуқтаи назарини ифодалаши айтиладиган “Press-uz.info” сайти Қозоғистонда ўзбекистонликлар диний экстремистик ташкилотлар фаолиятига жалб қилинаётганини билдирди.

Сайтнинг Ўзбекистонда узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган Юсуф Аҳмедов сўзларига таяниб ёзишича, Қозоғистон ҳудудида “Ҳизб ут-таҳрир”, “Таблиғ”, “Зикрчилар” ва “Нурчилар” каби бир қанча диний экстремистик ташкилотлар фаолият юритаётган бўлиб, улар қўшни давлатга иш излаб келган ўзбекистонликларни ўз сафларига жалб этмоқда.

Хельсинки инсон ҳуқуқлари қўмитасининг Олмаота ваколатхонаси раҳбари Нинель Фокина Қозоғистонда бундай ташкилотлар бўлса-да, улар тарғиботида зўрлик йўли билан мавжуд тузумни ағдаришга чақириқлар бўлмаса, уларни судлаб бўлмаслигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир кўпгина диндор ўзбекистонликлар конституциявий тузумни ағдариш ва халифалик ташкил қилишга уриниш айби билан озодликдан маҳрум этмоқда.

“Аммо Ўзбекистонда мавжуд режим ғояга қарши ғоя билан курашаётгани йўқ, балки минглаб бегуноҳ инсонлар ҳаётига зомин бўладиган механизм сифатида ишлаётир. Бу диндорларнинг қачонлардир қандайдир жамият қуриш ғояси сиёсийдир ва унга қарши сиёсий йўллар билан курашиш лозим. Мафкура билан жиноий ҳуқуқ меъёрларидан келиб чиқиб курашиш керак эмас”,- деди Нинель Фокина.

Инсон ҳуқуқлари халқаро бюросининг Олмаота ваколатхонаси ходими Денис Живаго эса Қозоғистон ҳудудидаги диний экстремистик ташкилотларга аъзоликда айбланиб, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинганлар билан суҳбатда улар фақат масжидга боргани ёки Қуръон ўқигани учун жазоланаётгани аён бўлаётганини таъкидлади.

“Аслида Қозоғистонда диний экстремистик ташкилотлар фаолиятида қатнашгани айтилаётган ўзбекистонликлар ўз юртида қийноқлар остига шундай айбни бўйнига олаётгани эҳтимоли жуда катта”,- деди Д.Живаго.

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам ўзбекистонлик диндорларга босим ўтказаётгани ҳақида маълумотлар бор.
XS
SM
MD
LG