Линклар

Жиллиан Гиббонс ватанига қайтди


Судандаги қамоқхонадан озод этилган британиялик ўқитувчи Жиллиан Гиббонс ўз ватанига қайтиб келди.

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун унинг юртига қайтишини олқишлади.

Ўтган ҳафтада Судан суди Жиллиан Гиббонсни ўзи дарс бераётган мактабда Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақорат қилгани учун 15 кунлик қамоққа ҳукм этган эди. Бироқ Судан президенти Умар Башир Хартумда Буюк Британия парламенти лордлар палатасининг икки мусулмон аъзоси билан учрашгандан сўнг Ж.Гиббонсни авф этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG