Линклар

АҚШ ҳарбийлари тинч аҳоли вакилини ўлдирди


АҚШ ҳарбийларининг Бағдодда ўтказилган навбатдаги амалиётида тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлди, учтаси жароҳатланди.

Хабарларга кўра, АҚШ ҳарбийлари ҳаракатланаётган машинага қарата ўт очган. Бу амалиёт чоғида “Ал-Қоида”га алоқадорликда гумон қилинган жангари ҳибсга олингани ҳам айтилмоқда.

Мазкур воқеадан бир ҳафта аввал ҳам ироқликлар кетаётган машиналар АҚШ ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан тўққиз киши, жумладан, уч аёл ва бир бола ҳалок бўлган эди.

Шунингдек, Ироқ энергетика вазири Карим Воҳиднинг уйи номаълум шахслар томонидан ўққа тутилгани, натижада вазирнинг икки қўриқчиси жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG