Линклар

Журналист хотирасига бағишланган акция


Бишкекда 24 октябрь куни Ўш шаҳрида отиб ўлдирилган журналист Алишер Соипов хотирасига бағишланган акция бўлиб ўтди.

Ҳукумат биноси олдида ўтказилган акцияда маҳаллий журналистлар ва ноҳукумат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Хабарларга кўра, намойишчилар ҳукумат биноси олдидаги майдончага томирлари билан юлиб олинган ёш дарахт ўрнатиб, унга қора ленталар боғлаган. Қирғизистон милицияси акцияга халақит беришга уринган.
XS
SM
MD
LG