Линклар

logo-print

“Асаба” сайловни бойкот қилишга чақиряпти


Қирғизистоннинг мухолифатдаги “Асаба” партияси мамлакатдаги барча сиёсий кучларни 16 декабрга белгиланган парламент сайловига бойкот эълон қилишга чақирди.

Партиянинг билдиришича, мамлакат раҳбарияти ва Марказий сайлов комиссияси сайлов олдидан мухолифатдаги партиялар фаолиятини чекламоқда ҳамда бундай вазиятда бу партияларнинг сайловда мағлуб бўлиши муқаррардир.

“Асаба” партияси Марказий сайлов комиссияси ва ҳукуматга берган аризалари ҳануз жавобсиз қолаётганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG