Линклар

ЕХҲТ Ўзбекистонга чекланган гуруҳини юборади

  • Замира Шукур

http://tbn0.google.com/images?q=tbn:2hqHOiWOPxJGvM:http://eh.lenin.ru/flags/7or/org/osce-f.gif Сайловларни кузатиш бўйича Европадаги энг нуфузли ташкилот Ўзбекистонда 23 декабрга белгиланган президент сайловига чекланган кузатувчилар миссиясини юборишга қарор қилди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси бу ҳақдаги расмий ҳисобот ва хулосасини эълон қилди.

Хулоса эса 28-30 ноябрь кунлари Ўзбекистондаги сиëсий вазиятни бевосита ўрганиб, сайловга тўлақонли кузатувчилар миссиясини юбориш-юбормаслик ҳақида қарор бериши лозим бўлган махсус делегация томонидан қабул қилинди.

“Ўзбекистондаги сиëсий жараëнлар очиқ ва самарали рақобат бўлишига имкон бермайди, бунинг асосий сабаби мухолифат кучлари ва фуқаровий жамият бостирилгани, мамлакатда мустақил матбуотнинг йўқлигидир”,- дейилади Тошкентдан қайтиб келган ЕХҲТ махсус делегацияси ҳисоботида.

Шундай бўлса-да, делегация ЕХҲТ Ўзбекистонга чекланган кузатувчилар миссиясини юбориши лозим, деган тўхтамга келган.

Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси матбуот котиби Урдур Гуннарсдотир бу қарорни изоҳлар экан: “Ўзбекистондан қайтиб келган мутахассисларимиз биз Ўзбекистондаги президент сайловига ўз кузатувчилар миссиясини юборишимиз кераклиги, аммо у чекланган бўлмоғи лозимлиги ҳақида қарор берди. Ўзбекистондаги сайловолди жараëнини кузатган делегациямиз унда рақобат йўқлигини қайд этди, аммо шундай бўлса-да, бу жараëнни бевосита кузатишимиз лозим, деган қарорга келди. Шу кунларда ўнга яқин кузатувчидан иборат асосий гуруҳ Ўзбекистонга юборилади, 8-9 декабрь кунлари эса ЕХҲТга аъзо давлатлар вакилларидан тузилган 10 кишилик гуруҳ ҳам уларга қўшилади. Сайловни жами 20га яқин мутахассисимиз кузатади”,- деди.

Унинг билдиришича, ЕХҲТ махсус гуруҳи Тошкентда расмийлар ва фуқаровий жамиятининг айрим вакиллари билан учрашган ва учрашганларнинг барчаси ташкилотдан сайловга ўз миссиясини юборишни сўраган.

“Биз учрашган одамлар жуда кўп муаммоларни тилга олди ва энди уларни биринчи манбага асосланган ҳолда бевосита ўзимиз кўрмоқчимиз. Биз Ўзбекистонда ҳали ўтказилмаган сайловга олдиндан баҳо бериш ниятидан йироқмиз. Сайловнинг қандай ўтишини 23 декабрь куни кўрамиз”,- деди Урдур Гуннарсдотир.

Ўзбекистонда расман рўйхатга олинган “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раисаси Васила Иноятова ЕХҲТнинг 28-30 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб қайтган мутахассислари гуруҳи билан учрашган уч ҳуқуқ ҳимоячидан бири.

В.Иноятова ЕХҲТ расмийлари билан учрашувда уларга сайловни кузатиш миссиясини юборишни тавсия қилганини айтади.

“23 декабрь кунги сайловни легитимлаштириш учун эмас, балки унинг театрлаштирилган томоша бўлишини дунëга етказиш учун ҳам ЕХҲТнинг нуфузли миссияси Ўзбекистонга келиши лозим”,- деган ишончда В.Иноятова.

Аммо Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг муҳожиратдаги раиси Толиб Ëқубов ЕХҲТдек нуфузли ташкилот сайловга чекланган бўлса-да, кузатувчилар миссиясини юбориш орқали режим ва унинг тарғибот машинаси тегирмонига сув қуйишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG