Линклар

“Имеди” фаолиятига тақиқ бекор қилинди


Грузия суди мамлакатдаги етакчи мустақил телевидение бўлмиш “Имеди” фаолиятига жорий этилган тақиқни бекор қилди.

Ўтган ойда Тбилисидаги мухолифат намойишлари куч билан бостирилгандан сўнг ҳукумат “Имеди” фаолиятини тўхтатган эди.

Грузия мухолифати ва Ғарбнинг кўплаб давлатлари расмий Тбилисини телеканал фаолиятига тўсқинлик қилмасликка ундаб келаётган эди.

Хабарларга кўра, Грузия давлат алоқа агентлиги “Имеди” телеканалига фаолият юритиш лицензиясини қайтариб берган.

Брюсселда Грузия бош вазири билан учрашган Еврокомиссия ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро-Валднер Грузияда матбуот эркинлигини қайта тиклашга чақирди.
XS
SM
MD
LG