Линклар

logo-print

Жорж Бушга далиллар керак


АҚШ президенти Жорж Буш Теҳрон расмийларини Эроннинг ядровий дастури ғаразли мақсадни кўзламаганини исботлашга чақирди. Шунингдек, у бу муаммо халқаро ҳамжамият томонидан ҳал этилиши зарурлигини таъкидлади.

“Эронликлар олдида қуйидаги стратегик йўллар турибди: Улар халқаро ҳамжамиятга ядровий дастур кўламини ошкор этиб, уранни бойитиш ишларини тўхтатишга чақириқларни қабул қилиб, музокаралар курсисига ўтириши ёки Эрон ҳукумати ўз халқи манфаатига зид равишда мамлакатни изоляцияда сақлаш сиёсатини давом эттириши мумкин. Булардан қай бирини танлаш Эрон режими зиммасидадар”,- деди Жорж Буш.

Оқ уй матбуот котиби Тони Фраттони расмий Вашингтон ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан БМТнинг навбатдаги санкциялари жорий этилишини талаб қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG