Линклар

logo-print

“Адолатли атроф-муҳит” жамғармаси болалар меҳнатига қарши


Буюк Британиянинг яна бир ноҳукумат ташкилоти жаҳоннинг айрим давлатларида пахта теримида ҳануз болалар меҳнатидан фойдаланилаётгани хусусида ташвиш билдирди.

“Адолатли атроф-муҳит” жамғармасининг янги ҳисоботида айтилишича, Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва Туркия каби мамлакатларда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилмоқда ва улар кунига 12 соатдан ишлашга мажбур бўлмоқда.

Ўтган ойда Европанинг кийим-кечак ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган бир неча компанияси БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларни пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланаётган Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказишга чақирган эди.

Ўзбекистон ҳукумати эса Ғарб давлатларининг иддаоларни кескин рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG