Линклар

Қашаған можароси ҳал этилиши мумкин


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги Қашаған нефть кони атрофидаги можаро ҳал этилиши мумкинлигига ишора қилди.

Унинг айтишича, бу масала хорижий сармоядорларнинг ҳукуматга молиявий товон тўлаши ёки давлатнинг бу лойиҳадаги улушини ошириш йўли билан ҳал этилиши мумкин.

Қашаған нефть конини ўзлаштириш лойиҳаси билан Италиянинг ENI компанияси шуғулланаётган, у нефть қазиб чиқаришни 2005 йилда бошлашга ваъда берган эди. Лекин иш вақтида бошланмади ва ваъда қилинган муддат бир неча марта орқага сурилди. Бу эса нефть кони атрофидаги можарога сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG