Линклар

“Имеди” миллионлаб долларлик зарар кўрди


Грузиянинг мустақил “Имеди” телеканали мамлакат полицияси ҳаракатларидан бир неча миллион долларлик зарар кўрганини маълум қилди.

Ўтган ойда Тбилисидаги мухолифат намойишлари куч билан бостирилгандан сўнг ҳукумат “Имеди” фаолиятини тўхтатган эди. Грузия полицияси “Имеди”да тинтув ўтказиб, телеканал мулкини мусодара қилганди.

Куни-кеча эса Грузия суди мустақил телеканал фаолиятига жорий этилган тақиқни бекор қилди. “Имеди” вакиллари душанба кундан бошлаб дастурлар эфирга узатила бошланиши мумкинлигини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG