Линклар

МРБ видеотасма қасддан йўқ қилинганини тан олди


АҚШ Марказий разведка бошқармаси терроризмда гумонланган икки шахсни сўроқ қилиш жараёни тасвирланган видеотасмани қасддан йўқ қилганини тан олди.

МРБ раҳбари Майкл Ҳайденнинг билдиришича, маҳбусларни сўроқ қилиш жараёни 2002 йилда махфий қамоқхоналардан бирида тасвирга туширилган. Бироқ тергов жараёнида иштирок этган АҚШ расмийлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бу тасвирлар 2005 йилда йўқ қилинган.

“The New York Times” нашри эса маҳбусларни сўроқ қилиш жараёнида қийноқлар қўлланилгани боис, бу видеотасмалар йўқ қилингани тўғрисида хабар берди.

АҚШнинг бир қанча ташкилотлари, хусусан, “Ҳьюман райтс уотч” МРБнинг бу ҳаракатини кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG