Линклар

logo-print

Душанбеда яна газ портлади


Тожикистон пойтахтининг Мушфиқий кўчасидаги 15-уйда рўй берган табиий газ портлаши оқибатида тўрт қаватли бинонинг икки қавати қулаб тушди. Натижада кўплаб одамлар вайрона тагида қолиб кетди.

Тожикистон Фавқуллода вазиятлар қўмитаси қутқарувчилари бир аёл ва балоғатга етмаган беш болани харобалар тагидан олиб чиққан. Маълум бўлишича, уларнинг барчаси оғир тан жароҳати олган.

Гувоҳлар вайроналар тагидан бир неча кишининг инграган ва ёрдам сўраган овозларини эшитганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG