Линклар

logo-print

Ўзбекистон БМТ тавсияларига амал қилиши керак


“Халқаро амнистия” ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси тавсияларини ҳаётга тадбиқ этишга чақирди.

БМТ қўмитаси 23 ноябрь куни эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистонда маҳбусларга нисбатан қийноқлар, тазйиқ ва зўравонликлар қўлланилиши ҳамда суд тизимидаги айрим нуқсонлар борасида ташвиш билдирган эди. Қўмита бу иллатларни бартараф этиш борасида Ўзбекистон ҳукуматига тавсиялар ҳам берганди.

“Халқаро амнистия” БМТ қўмитаси ҳисоботини олқишлаб, Ўзбекистон расмийларини унда келтирилган тавсияларга жиддий ёндашишга даъват этди.
XS
SM
MD
LG