Линклар

logo-print

“Атлантис” парвози якшанбага қолдирилди


АҚШнинг Фазовий тадқиқотлар маркази – НАСА “Атлантис” ракетаси парвозини якшанбагача кечиктирди.

НАСА мутахассислари шартл шанба куни тунда учирилишига умид қилмоқда. НАСА ташқи ёнилғи баклари сенсорлари симидаги муаммо аниқланганига қарамай, ракетанинг фазога учиши хавфли ёки хавфли эмаслигини билишга уринмоқда.

“Атлантис” Европа фазо марказининг “Колумбия” илмий лабораториясини Халқаро фазо станциясига олиб чиқиши керак. Ракета парвози дастлаб 6 декабрга белгиланган эди.
XS
SM
MD
LG