Линклар

logo-print

Ироқнинг марказий вилоятларида 12 киши ўлдирилди


Бу ҳудудларда ўтказилган махсус рейдлар давомида ўлдирилган бу кишиларнинг барчаси жангари эканликда гумон қилинмоқда. Яна 13 киши қўлга олинди.

Ироқ шимолида жойлашган Байжи шаҳрида эса худкуш портловчи моддалар юкланган машинани полиция идораси яқинида портлатди. Натижада камида олти киши ҳалок бўлди, 15га яқини яраланди. Ўлганлардан бири тинч аҳоли вакили, қолгани полиция ходимлари экани айтилмоқда.

Жума куни Бағдод шимолида жойлашган Диёла вилоятида амалга оширилган икки ҳужум оқибатида ўттизга яқин одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG