Линклар

logo-print

Эрон нефтни долларга сотишни тўхтатди


ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон нефть вазири Ғулом Ҳусайн Нозарий қадри пасайиб бораётгани учун доллар бундан буён “ишончли валюта эмас”лигини билдирган.

Ҳозир дунё бозорида нефть нархи долларда белгиланади. Ўтган ойда Эрон нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти - ОПЕКни нефть нархини доллардан бошқа валюталарда ҳам белгилай бошлашга чақирган эди. Аммо бу таклифни АҚШни Эрон каби танқид қилиб келаётган Венесуэладан бошқа давлатлар қўллаб-қувватламади.
XS
SM
MD
LG