Линклар

logo-print

Сват водийси жангарилардан тозаланди


Покистон армияси мамлакат шимолида жойлашган Сват водийсидан толиблар тарафдори бўлган жангариларни сиқиб чиқарди.

Покистон ҳукуматига қарши жиҳод эълон қилган тўрт юзга яқин жангарига қарши ўтказилаётган ҳарбий операцияга генерал-майор Носир Жанжуа раҳбарлик қилмоқда.

Расмийларнинг билдиришича, икки ҳафта олдин ҳарбий амалиётлар бошланган пайтда жангарилар сони беш мингга яқин бўлган. Операция давомида уларнинг аксари қочиб кетган, 290 нафари ўлдирилган, 140 жангари асир олинган.
XS
SM
MD
LG