Линклар

logo-print

Мусоқалъага ҳужум бошланди


НАТО ва Афғонистон ҳукумати кучлари жорий йил бошида толиблар босиб олган Мусоқалъа шаҳрини қайта ишғол қилиш учун жанговор вертолётлар мадади билан кенг кўламли ҳужум бошлади.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Зоҳир Азимий шаҳар қуршовга олингани ва душман кучларига ҳаводан зарбалар берилаётганини билдирди.

Унинг айтишича, дастлабки ҳужум давомида 12 жангари ва икки бола ҳалок бўлган. Амалиёт бир неча кун давом этади.
XS
SM
MD
LG