Линклар

Бобил вилояти полицияси раҳбари ҳалок бўлди


Ироқ пойтахти Бағдоддан жанубдаги Ҳилла шаҳри яқинида рўй берган портлаш оқибатида вилоят полицияси раҳбари генерал Қайс Маъмурийдан ташқари унинг камида икки қўриқчиси ҳам ҳалок бўлди.

Кейинги пайтларда аксарият аҳолисини шиалар ташкил этувчи минтақаларда маҳаллий раҳбарларга суиқасд ҳоллари кўпайиб бормоқда. Суиқасдлар минтақани ўз назоратига олиш учун курашаëтган маҳаллий тўдалар ўртасидаги курашнинг кучайгани белгиси сифатида кўриляпти.

Шунингдек, Ироқ шимолидаги Байжи шаҳридаги назорат пунктига содир этилган ҳужумда ироқлик икки ҳарбий ўлгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG