Линклар

logo-print

Польшада ўн минглаб парранда йўқ қилинади


Польша ветеринария идорасининг маълум қилишича, мамлакат марказий минтақасида парранда гриппи тарқалганига оид учинчи ҳолат қайд этилгани сабабли расмийлар 110 мингдан ошиқ товуқни йўқ қилишга қарор қилган.

Польша ветеринария хизмати раҳбари Эва Леҳнинг айтишича, ўта юқумли парранда гриппи тарқалгани бўйича дастлабки ҳолат марказий вилоятлардан биридаги курка фермасида 1 декабрь куни қайд этилган.

Ўтган йили ҳам Польшада парранда гриппи кузатилган, бироқ унинг ëввойи паррандалардан хонакиларига ўтиш ҳолати қайд қилинмаган эди.
XS
SM
MD
LG