Линклар

Халқаро агентлик мутахассислари яна Теҳронда


Эрон ядровий дастури борасидаги бўҳронга барҳам беришга қаратилган навбатдаги давра музокараларни бошлаш мақсадида Атом энергияси халқаро агентлиги мутахассислари гуруҳи Теҳронга келди.

Келаси уч кун давомида агентлик гуруҳи ядровий дастур борасида туғилган муҳим саволларга Теҳрон расмийларидан жавоб олишга уринади.

Ўтган ойда Эрон ядровий дастурига оид навбатдаги ҳисоботини эълон қилган агентлик мазкур жараëнда муайян илгари силжиш кузатилганини қайд этган ҳолда Теҳроннинг айрим муҳим масалаларда етарлича ҳамкорлик қилмаганини танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG