Линклар

logo-print

Туркия янги режалар устида ишламоқда


Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат ҳудудларидаги курд исëнчиларини қуролли курашдан воз кечишга ундовчи янги режалар устида ишлаëтганини маълум қилди.

Европа Иттифоқи ва Африка саммитида иштирок этиш учун Португалияга жўнаб кетиш арафасида Эрдўғон курд исëнчиларига таклиф этилган амнистия кўнгилдагидек самара бермаганини билдирди.

Бош вазир бу борадаги янги режаси тафсилотларини ошкор қилмаса-да, янги тактика иш берса, у Туркия курдларининг Курдистон ишчилар партияси сафига қўшилиши олдини олажагини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG