Линклар

Уго Чавес Беларусни нефтсиз қолдирмайди


Венесуэла президенти Уго Чавес келаëтган йиллар давомида Беларуснинг ëнилғига эҳтиëжини қондириш мақсадида унга нефть сотишга ваъда берди.

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Венесуэлага қилган биринчи расмий сафари давомида томонлар, шунингдек, ҳарбий ҳамкорликка оид келишув ҳамда Венесуэладаги нефть ва газ конларини ўзлаштириш билан шуғулланувчи қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолади.

Ҳозир Беларусь нефть ва газ борасида тўлиғича Россия экспортига қарам.

А.Лукашенко билан учрашув чоғида Уго Чавес ўзи ва беларуслик ҳамкасби Вашингтон ва унинг тарафдорлари томонидан асоссиз равишда диктаторлар, деб аталаëтганини танқид қилди.
XS
SM
MD
LG