Линклар

Будапештда мудофаа тизими масаласи муҳокама этилади


13 декабрь куни Будапештда АҚШ ҳукуматининг Чехия ва Польшада ракета ҳужумидан мудофаа тизими ўрнатиш режаси муҳокамаси бошланади. Унда АҚШ ва Россия экспертлари иштирок этади.

АҚШ маъмурияти Эрон ва Шимолий Корея каби режимларнинг эҳтимолий ҳужумидан мудофаа эҳтиëжи билан изоҳлашга уринаëтган мазкур режа Россия томонидан ўз миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилмоқда ва Кремлнинг жиддий норозилигига сабаб бўлмоқда.

Давлат департаменти хабарида қайд этилишича, Будапешт учрашувида америкалик мутахассислар россиялик ҳамкасбларига бундай хавотирга асос йўқлигини тушунтиришга ҳаракат қилади.
XS
SM
MD
LG