Линклар

logo-print

ЕИ Косовода барқарорлик сақланиб қолишидан умидвор


Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана 10 декабрдан сўнг Косовода зўравонликлар бошланиб кетмаслигига умид билдирди.

Германия нашрларидан бирига берган интервьюсида Ҳ.Солана албанлар ва серблар Болқонда ўрнатилган барқарорликка путур етказмаслигига ишончи комил эканини айтди.

10 декабрь куни Косово мақоми борасидаги музокараларга ажратилган муддат тугайди. Музокараларда воситачилик қилган ЕИ, АҚШ ва Россия сўзлашувлар якуни борасида БМТ Хавфсизлик кенгашига ҳисобот топширди. Унда музокаралар самарасиз якунлангани таъкидланган.

Косово раҳбарлари 10 декабрдан сўнг ўлка мустақиллигини эълон қилишини билдирган. Аммо Сербия ҳар қандай йўл билан бунга йўл қўймаслигини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG